Jump to content

Заривор кўли

From Vikipediya

Заривор (Зарибор) кўли — Эрон мамлакати Курдистон устонидаги кўл. У дунёдаги энг ўзига хос чучук сувли кўллардан биридир. Кўл сув тубидаги булоқлар ёрдамида сув билан таъминланади. Шу сабабдан ҳам, география фанида Заривор кўли дунёдаги энг катта чучук сув булоғи деб аталади. Кўлга ҳеч қандай дарё келиб қўшилмайди, аксинча, Заривор кўли Маривон дарёсининг бошланиши деб ҳисобланади. Кўл сувининг ранги яшил бўлиб, баъзида жигарранг тус олади. Қиш фаслида сув юзаси бутунлай муз билан қопланади. Кўл атрофи қамишзорлардан иборат. Кўл суви чучук бўлгани боис кўлда турли хилдаги балиқлар яшаши ва кўпайиши учун қулай имконият мавжуд. Бундан ташқари, кўл атрофида, ўрдак, ғоз, пеликан, фламинго қушлари кун кечиради. Кўлнинг узунлиги 6 км., эни 1700-3000 м. бўлиб, 800 гектар майдонни эгаллаган [1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 187-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.