Хазар тили
Хазар тили | |
---|---|
Мамлакатлар | Хазар хоқонлиги, Венгрия |
Ҳолати | о'лик |
Туркумланиши | |
Туркум | Евроосиё тиллари |
Тил оиласи | |
Алифбоси | руна |
Тил кодлари | |
ИСО 639-1 | - |
ИСО 639-2 | - |
ИСО 639-3 | зкз |
Хазар тили — Хазар хоқонлиги аҳолиси тили; улик тиллардан. Византия, араб, яҳудий ва бошқа тарихий манбаларнинг маълумотлари ҳамда этнонимика ва топонимика материаллари Хазар тилининг туркий тиллар оиласига мансублигини тасдиклашга ва уни булғор тили билан яқин қариндош дейишга имкон беради. Ўрта аср тарихчилари ва филологлари Хазар тилининг булгор (ал-Истахрий) ва печенег (бижанак — М. Кошгарий) тиллари билан яқинлигини қайд этганлар. Венгер олими А. Вамбери, рус олимлари В.В. Григорев, А.А. Куник, В.В. Бартолдлар уни туркий тиллар оиласига мансуб деб ҳисоблайдилар. В.В. Бартолд хазар шаҳри номи "Саркел" этимологиясини ("оқ қаъла") чуваш тилидаги айни маънода бўлган бирикма ("шура кил" — оқ уй) билан қиёслаб, лингвистик асосларга кура уни чуваш тили билан генетик яқинлигини қайд этади. Н.А. Баскаков эса Итил, Саркел, Самандар, Баланжар каби топонимларни энг қад. хазар сўзлари деб хисоблайди. Бир қатор туркийшунослар ҳозирги туркий тиллардан қримтатар, қўмиқ тилларида, озарбайжон тилининг шимолий лахжаларида Хазар тили нинг таъсирини аниклаганлар. Шундай бўлсада, Хазар тилининг туркий тилларга мансублиги ҳақидаги фикрларнинг айримлари илмий фараз даражасида қолмоқда.
Хазар тили — ўрта асрлик Марказий Осиёдан чиққан ярим кўчманчи туркийзабон халқлар саналмиш хазар қабиласининг тилидир.
Хазар тили туркий тилларнинг булғор гуруҳига киради. . Рус тарихшилари В.В. Григорев, В.В. Бартолд, А.А. Куник, венгр олими А.Вамбери, в.ҳ. Хазар тилини туркий тиллар қаторига ва унинг пайдо бўлиши ҳозирги чуваш тили билан боғлиқ эканлигини исботлаган. Ўрта асрлик араб олимлари хазарларнинг тилини бошқа туркийларнинг тилига ўхшаш, лекин уларнинг, масалан ўғуз тилларидан ажралиб турадиган тил деб тарифлайди. Улар Хазарияда хазар тили ҳам, туркий тилининг кенг тарқаган турлари ҳам кенг фойдаланишда бўлганини ўз меҳнатларида ёзиб қолдирдилар..
Олимлар узоқ муддатгача хазарларнинг тилини хун ва булғор тиллари билан бирга туркий тилларнинг Булғор гуруҳига мансуб деб келди. Унга қадимги туркий ва уйғур тилларининг таъсири бўлиши мумкин деб ҳам ўйлашди. Лекин сўнги вақтдаги дараклар бу тахминни гумон қилди.[1] Хазар хоқонларининг кўктурк наслидан эканлигини ҳисобга олган ҳолда, хазар тарихининг бошларида хазар задагонларининг орасида кўктурк тилига яқин қадимги турк тили кенг авж олган деб тахмин қилишга бўлади, лекин буни исботловчи далиллар жўқ.
Хазар тилининг ўзгачаликлари жуда оз миқдорда сақланган, кўпинча бу тарихий ёзмаларга айтиладиган шахсий исмларгина. Тарихий ёзмалари кўпинча ивтит тилида ёзилган. Хазар тилида хазар алифбоси билан ёзилган ягона сақланиб қолган сўз мана бу: ҲWҚWРWМ („Мен буни ўқидим“ деган гап). У Киэв хатининг сўнгида ёзилган. Хазарлар яҳудий динини қабуллагандан кейин ҳам қадимги туркий алифбосининг уларнинг орасида сақланиб қолганлигининг исботи. Лекин хазарларнинг турли вақтлардаги ва турли жамоаларида кирилл, яҳудий, лотин, юнон, араб ва гуржин алифболарини фойдаланганлиги бўлиши ҳам мумкин.
Хазар сўзлари
[edit | edit source]- алп — ботир
- булан — булан
- čиčэк — чечак (гул)
- сāр — оқ
- сāрïг — сариқ
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Эрдал 75-107.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |