Jump to content

Совға

From Vikipediya

"СОВҒА" — эртапишар ёзги нок нави. Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида Виляме ва Лесная красавица навларини чатиштириб чиқарилган (А. К. Павлов, В. В. Кузнецов). Дарахти ўртача катталикда, шохшаббаси кенг пирамида шаклида. Меваси ўртача катталикда, вазни 150— 170 г., оч сариқ, қизил тарамлари бор. Пўсти юпқа, нафис, силлиқ, товланувчан. Эти оқ, майин, мойсимон, серсув, нордонширин, мазаси ёқимли.

Таркибида 13,9% қанд, 0,15% кислота мавжуд. Кўчати экилгандан сўнг 4—5йили ҳосилга киради. Апрел ўрталарида гуллайди. Августнинг ўрталарида пишади. Ҳар йили ҳосил беради. Ўртача ҳосилдорлиги 134,4 с/га (энг юқориси 227,1 с/га). Совуққа, касалликларга чидамли. 1959-йилдан Ўзбекистоннин1: барча вилоятларида раёнлаштирилган.