Jump to content

Ниcолас Лéонард Сади Cарнот

From Vikipediya
Ниcолас Лéонард Сади Cарнот 17 ёшда, 1813-йил.

Ниcолас Лéонард Сади Cарнот (талаффузи: Никола Леонар Сади Карно; 1-июн 1796-йил, Париж — 24-август 1832-йил) — франсуз физиги ва муҳандиси, иссиқлик двигателлари назарияси яратувчилардан бири. „Оловнинг ҳаракатга келтирувчи куч ва бу кучни ривожлантирадиган машиналар ҳақида мулоҳазалар“ номли ягона ва машҳур асарида (1824) иссиқликдан ҳаракат олиш масаласини кўриб чиқди. Идеал айланма жараённи (Cарнот сикли) таҳлил қилиб, у иссиқроқ жисмдан совуқроқ жисмга иссиқлик ўтгандагина фойдали иш бажаради, деган хулосага келди. У, шунингдек, фойдали иш коэффициенти фақат иситкич ва совиткич температураларига боғлиқ, иссиқлик двигателининг тузилиши ва иш бажарувчи жисм табиатига боғлиқ бўлмайди, деб тушунтиради (Cарнот теоремаси). Беноîт Паул Éмиле Cлапейрон 10 йилдан сўнг (1834) Cарнот фикрларини математик шаклга келтирди. Кейинроқ Рудолф Cлаусиус ва Wиллиам Тҳомсон Cарнот ғояларини ривожлантириб, термодинамиканинг иккинчи бош қонунини баён қилдилар (1850).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил