Jump to content

Мичаэл Фарадай

From Vikipediya
Мичаэл Фарадай
Таваллуди 22-сентябр 1791[1][2][3]
Вафоти 25-август 1867[1][2][3]
Фуқаролиги Унитед Кингдом оф Греат Бритаин анд Иреланд ва Кингдом оф Греат Бритаин
Отаси Жамес Фарадай
Онаси Маргарет Ҳастwелл

Майкл Фарадей (инглизча: Мичаэл Фарадай, 1791.22.9 Лондон — 1867.25.8) — инглиз физиги. кимёгари, электромагнит майдони таълимоти асосчиси, Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1824). Петербург Фанлар академияси аъзоси (1830). Лондон Қироллик жамияти институтида ассистент (1913), лаборатория директори (1825), кимё кафедрасининг профессор (1833—62). Илмий ишлари электр, магнитизм, магнитооптика ва электрокимёга оид. Электромагнит индуксия ҳодисаси (1831), электролиз қонунлари (1833), диамагнетизм ва парамагнетизм ҳодисаси (1845), ёруғлик қутбланиш текислигининг магнит майдонда бурилиши (1845) ва бошқаларни кашф этган. Электр зарядининг сақланиш қонунини экспериментал тасдиклаган (1843). Фарадей ғоялари ва унинг илмий ютуклари физика фанининг ривожланишида муҳим ўрин тутган.[4]

Манбалар

[edit | edit source]