Форд (денгиз қўлтиқлари)
Appearance
Форд, фиорд (норвегча — fi орд) — қирғоклари тик ва баланд қоялардан иборат бўлган тор ва чуқур денгиз қўлтиқлари. Ф.нинг узунлиги энидан бир неча баробар ортиқ бўлади. Баъзиларининг (мас, СогнеФорд) уз. 200 км, чуқ. 1000 м дан ошади. Тик киргокларининг баландлиги 1500 м га етади. Туби ҳам нотекис. Кўпинча Ф.ларни очиқденгиздан саёзликлар ажратиб туради. Ф.лар тўртламчи давр материк музликлари фаолияти натижасида, кейинчалик даре водийлари ва тектоник ботикдарнинг денгиз суви босиши оқибатида юзага келган. Ф.лар Норвегия, Гренландия, Чукотка ярим орол, Чили қирғоқларида, айниқса, кенг тарқалган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |