Jump to content

Балиқлар

From Vikipediya
Балиқ

Балиқлар (Писcес) — умуртқалилар кенжа типининг катта синфи, жуда кенг тарқалган. Тузилиши, ҳаёт кечириши ва экологик хусусияти сув муҳитига жуда яхши мосланган. Балиқларнинг қадимги аждодлари лансетникка ўхшаш содда тузилган хордалилар бўлган. Тарихий ривожланиш давомида дастлабки хордалилардан жуфт сузгич қанотли ҳайвонлар пайдо бўлган. Улар йиртқич ҳаёт кечиришган. Балиқлар 2турга бо'линади 1-иссиқ қонли 2-совуқ қонли иссиқ қонли балиқлар ко'проқ денгиз тубида яшайди. Ўлжа ахтариб фаол ҳаёт кечириши натижасида уларнинг нерв системаси ва сезги органлари ривожлана бориб йўл билан балиқлар келиб чиққан. Балиқлар сувда яшовчи хордали ҳайвонлар. Танаси икки ёндан сиқилган, тангачалар билан қопланган, учта тоқ, иккита жуфт сузгичлари бор. Жабра орқали нафас олади. Юраги икки камерали, қон айланиш системаси битта доирадан, нерв системаси бош мия ва орқа миядан иборат. Балиқ сезги органлари ко'з, қулоқ, бурун, мо'йлов ва ён чизиқлардан иборат. Балиқ узоқни ко'ролмайди. У бир метр узоқликдаги нарсаларни ко'ролади. Аммо о'роқсимон о'симтанинг қисқариши туфайли у 12 метр узоқликдаги нарсанини ҳам ко'ра олади. Балиқ эшитиш органи ички қулоқдан иборат. Сув зич муҳитда бо'лгани учун балиқ жуда яхши эшитади. У ҳатто қирг'оқдаги қадам товушинини ҳам эшита олади. Ҳамма ҳайвон сигари унинг ҳам ҳид сезиш қобилияти кучли. Ба'зи балиқларда мо'йлов ҳам бор. Мо'йлов ҳис туйг'у вазифасини бажаради. Ён чизиқлар нерв ҳужайраларидан иборат. Ён чизиқлар орқали олдиндаги то'сиқларни, ҳаракатланаётган о'лжан бемалол сезади. Агар балиқ ко'р бо'либ қолса, ён чизиқлар орқали бемалол яшай олади.


Балиқлар ҳақида тушунча (ЎзМЕдан)

[edit | edit source]
Оқ акула

Сувда тез сузадиган балиқнинг танаси чўзиқ суйри шаклда бўлганидан сувнинг қаршилигига камроқ учрайди. Секин сузадиган балиқнинг танаси япалоқ бўлади. Скелети тоғайдан (тоғайли балиқ) ёки суякдан (суякли балиқ) иборат. Жағлари яхши ривожланган. Балиқ танасини тўлқинсимон букиб ва ёзиб ҳаракатланади. Жуфт ва тоқ сузгичлари ҳаракатланаётганда танани бошқариш ва мувозанатини сақлаш вазифасини бажаради. Танаси кичикроқ ёки япалоқ шаклда бўлган балиқ жуфт сузгич қанотларини эшкак каби сувга уриши ёки тўлқинсимон ҳаракатланиши туфайли сузади. Балиқнинг танасини букиш хусусияти умуртқалар сонига ва териси сиртидаги тангачалар каттакичиклигига боғлиқ. Балиқ умуртқалари 16 тадан (ой балиқларда) 400 тагача (Янги Зеландия камар балиғида). Бош скелети яхши ривожланган, юз скелети тил ости ёйи ва бештача жабра ёйидан ташкил топган жағлардан иборат. Бош мияси ҳар хил даражада ривожланган. Акулаларда олдинги мия, мияча ва ҳидлов бўлими бўлади.

Суякли балиқларнинг олдинги мияси кичик, ўрта мия ва мияча нисбатан йирикроқ, икки хил нафас олувчиларнинг мия ярим шарлари ривожланган, миячаси эса кичик бўлади. Бош миясидан ўн жуфт нервлар чиқади. Таъм билиш органлари яхши ривожланган. Эшитиш органлари ички қулоқдан иборат, балиқ ҳар хил товушларни, шу жумладан ултратовуш тўлқинларини яхши эшитади. Урчиш даврида кўпчилик балиқ сузгич пуфак ёрдамида товуш чиқариш хусусиятига эга. Одатда 1 м гача масофадаги нарсаларни ажрата олади. Лекин кўздаги ўроқсимон ўсимтанинг қисқариши, кўз гавҳарининг ўзгариши туфайли 12 м гача узоқликдаги нарсаларни ажрата олиши мумкин. Сувнинг чуқур қатламларида ва ғор сувларида яшовчи балиқнинг кўзлари йўқолиб кетган. Балиқ ён чизиқ органлари ёрдамида яхши ориентация қила олади. Асосий нафас олиш органлари — жабралари умрбод сақланади. Айрим балиқда (полиптерус, сератод) жабра билан бир қаторда атмосфера ҳавосидан қўшимча нафас олиш органи — ўпка ҳам ривожланган. Анабас, гурами каби лабиринтли балиқ биринчи жабра ёйининг устида кичик бўшлиқ мавжуд. Балиқ ютган ҳаводаги кислород ана шу бўшлиқда жойлашган шилимшиқ парда билан қопланган юпқа суяк пластинкалар орқали капилляр томирларга ўтиб, қонни оксидлантиради.

Балиқнинг юраги икки камерали, яъни қоринча ва бўлмадан, қон айланиш системаси эса битта туташ доирадан иборат. Икки хил нафас олувчи балиқнинг юраги 3 камерали, юрак бўлмаси чала тўсиқ ёрдамида чап ва ўнг камераларга бўлинган. Кўпчилик балиқнинг буйраги, ҳазм системаси ривожланган. Йиртқич балиқнинг ичаги калта, ўтхўрлариники узун. Мас, ўтхўр дўнг пешона балиғининг ичаги танасига нисбатан 13 марта узунроқ. Жигар ва меъда ости безлари бор. Кўпгина балиқ ичагида овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган пилорик ўсимтаси бўлади. Акула ва осётрсимонлар ичагида спирал клапани бор. Кўпчилик балиқнинг алоҳида анал ва сийдиктаносил тешиклари бўлади. Акулалар ва икки хил нафас олувчиларда клапани бўлади. Айириш органлари — мезонефросдан иборат. Мезонефрос умуртқа поғонаси ёнига ўрнашган. Балиқ айрим жинсли, баъзи турлари (тош олабуғаси) гермафродит. Балиқ турли ёшда вояга етади. Гамбузия ва тезсузар балиқ бир йилда, орол мўйловдори ва бакра балиқ 12— 14 ёшда, белуга 20 ёшда вояга етади. Кета ва горбуша каби балиқ ҳаёти давомида бир марта увилдириқ ташлайди. Кўпчилик балиқ (елес, нозайло) кўп йиллар давомида ҳар йили бир мартадан, бошқалари (зоғора, оқ кумуш, товон балиқ) йилига бир неча марта увилдириқ ташлайди. Айрим балиқ (чўртан, оқ қайроқ) баҳорда, кўпчилик балиқ (зоғора, оқ кумуш, мўйловдор ва бошқалар) баҳор — ёз ойларида, баъзилари (гулмой) кузда урчийди. Налим ва рипус қишда увилдириқ ташлайди. Тухумлари бир нечтадан (айрим акулалар) 300 млн.гача (ойбалиқ) етади. Бир қанча балиқ (гамбузия, айрим тоғайли балиқ) тирик туғиб кўпаяди.

Балиқ ҳар хил катталикда бўлади. Филиппин ороллари яқинида тарқалган пондако танасининг уз. 1 — 1,5 см, оғирлиги 1,5 г бўлса, энг йирик кит акуласининг уз. 15– 20 м га, оғирлиги 12 — 14 т га етади. Балиқнинг ёшини тангачалари ва баъзи суякларидаги йиллик ҳалқачаларига қараб аниқланади. Балиқ 1 — 2 йилдан (тезсузарлар) 100 — 120 йилгача (белуга) умр кўради. Амударё ва Сирдарёда тарқалган лаққа балиқ 50 — 60 йилга яқин яшайди. Озиқланиш усулига кўра балиқнинг оғзи ва тишлари ҳар хил тузилган. Балиқнинг фақат жағларида эмас, балки тил, танглай ва ҳалқумида ҳам тишлари бўлади (чўртан, карас). Балиқнинг тухумдан чиққан чавоқлари дастлаб сариқлик халтачаси ҳисобига озиқланади, кейинчалик сув ўтлари ва бир ҳужайрали ҳайвонлар билан озиқлана бошлайди. Йиртқич балиқ (лаққа, чўртан, олабуга) бошқа балиқ ҳамда жониворларни ейди. Зоғора, мой, мўйловдор балиқ ўсимлик ва хайвонлардан иборат аралаш озиқлар билан озиқланади. Балиқнинг ҳар хил рангда бўлиши улар терисидаги пигментли ҳужайралар — хромотофорларга боғлиқ. Хромотофорлар нерв таъсирида ташқи муҳит рангига мос равишда рангини ўзгартириш хусусиятига эга. Бу ҳодиса балиқнинг душманлардан сақланишида катта аҳамият касб этади.

Балиқ тана ҳарорати беқарор, совуққон жониворлардир. Тана ҳарорати деярли сув ҳароратига яқин, баъзан 0,5 — Г ортиқроқ бўлади. Серҳаракат балиқ тана ҳарорати муҳит таъсирида бир оз кўтарилиши, мас, тез сузаётган тунецда тана ҳарорати сувникидан 10°C гача юқори бўлиши мумкин. Балиқ ҳар хил ҳароратли сувда яшашга мослашган. Тропик сувларда яшовчи балиқлар 31°C гача бўлган сувларда, карп тишли балиқ Калифорниянинг 52°C ли қайнар булоқларида ҳаёт кечиради.

Baliqlar 2 sinfga: togʻayli va suyakli baliqga ajratiladi. Koʻpchilik turlari (96%) suyakli baliqga kiradi. Oziqlanish usuliga koʻra plantofaglar, bentofaglar, detritofaglar, fitofaglar va yirtqichlarga; koʻpayishiga binoan uvildiriq tashlovchi va tirik tugʻuvchilarga; yashash muhitiga koʻra dengiz va chuchuk suv baliqlariga; hayot kechirish xususiyatiga binoan oʻtkinchi va oʻtroq baliqlarga ajratiladi. Oʻtkinchi baliq (losossimonlar, bakra, daryo ugori) hayotining bir qismini dengizda, boshqa qismini daryoda oʻtkazadi.

Балиқ бениҳоя катта иқтисодий аҳамиятга эга. Ҳар йили денгиз ва океанлардан бир неча ўн млн. тонна балиқ овланади. Овланган балиқнинг бир қисми тўғридан-тўғри овқатга ишлатилади, асосий қисми қайта ишланиб, тузланган, дудланган, музлатилган ёки консерва ҳолида истеъмол қилинади. Балиқдан балиқ мойи ва балиқ уни каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади.

Балиқларни ўрганадиган фан ихтиология деб аталади. (қаранг Балиқчилик).


Балиқларнинг ички тузилиши

[edit | edit source]

Балиқларнинг ҳазм қилиш органлари оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач ва ичакдан иборат. Кўпчилик балиқларнинг жағларида бир неча қатор тишлар жойлашган. Зоғора ва айрим бошқа балиқларнинг тишлари бўлмайди; ошқозони яхши ривожланмаган. Улар ютган озиқ бевосита ичакка тушади. Зоғора балиқ майда умуртқасизлар, тубан сув ўтлари, яшил ўсимликларнинг ёш новдалари ва барглари билан озиқланади.

Нафас олиш системаси жабралардан иборат. Балиқлар сувда эриган кислород билан нафас олади. Улар оғзи орқали ютилган сувни жабра тешиклари орқали чиқаради. Жабралар жабра равоқлари (ёйлари)дан иборат. Ҳар бир равоқнинг кейинги томонида оч қизғиш тусли варақлари, олдинги томонида жабра қилчалари жойлашган (61-расм). Жабра қилчалари сув билан оқиб келадиган озиқнинг ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймайди. Жабра варақлари жуда майда капилляр қон томирлари билан қопланган. Жабралардан ўтаётган сувдан кислород жабра варақлари капиллярларидаги қонга шимилади; карбонат ангидрид эса қондан сувга ажралиб чиқади. Қаҳратон қишда муз тагига кислород ўтмаслиги ёки иссиқ ёзда илиқ сувда кислород кам эриши туфайли балиқлар ҳалок бўлади.

Қон айланиш системаси юрак, қорин ва орқа аорталари, артерия, вена ва капиллярдан иборат. Юраги юрак қоринчаси ва бўлмасидан иборат. Артерия қони жабралардан чиқиб, умуртқа поғонаси остидан бутун тана бўйлаб ўтадиган орқа аортага келади.

Тўқималарда ҳосил бўладиган моддалар алмашинуви маҳсулотлари иккита тасмасимон қўнғир-қизғиш буйраклар ёрдамида қондан филтрланиб, сийдикни ҳосил қилади. Сийдик иккита сийдик йўли орқали қовуққа, ундан анал тешиги орқасида жойлашган махсус тешик орқали ташқарига чиқариб юборилади.

Нерв системаси

[edit | edit source]

Балиқларнинг марказий нерв системаси бош мия ва орқа миядан ташкил топган. Орқа мия узун найдан иборат бўлиб, умуртқа поғонаси найи ичи да жойлашган. Орқа миянинг икки ёнидан ички органларга, сузгичларга, тери ва мускулларга нервлар чиқади. Балиқлар ва барча умуртқали ҳайвонларнинг бош мияси олдинги мия, оралиқ мия, ўрта мия, мияча ва узунчоқ мия деб аталадиган бўлимлардан иборат. Миянинг ҳамма бўлимлари балиқлар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Мияча ҳаракатланиш, узунчоқ мия нафас олиш, қон айланиш, ҳазм қилиш органлари ишини бошқариб туради.Эшитиш органлари мия қутисининг икки ёнида жойлашган, суяклар билан қопланган ички қулоқдан иборат. Сув зич муҳит бўлганлигидан товушни яхши ўтказади. Тажрибаларда балиқлар қирғоқда юрган одам қадами, сузиб келаётган қайиқ овози, қўнғироқ ва ўқ товушларини яхши эшитиши аниқланган.

Та’м билиш ҳужайралари балиқларнинг оғиз бўшлиғи, ҳалқуми ҳамда бутун тана юзасида жойлашган. Зоғора балиқ, треска ва бошқа бир қанча балиқларнинг бошида жойлашган мўйловлар туйғу вазифасини бажаради. Ён чизиқлар балиқ танасининг икки ёнида қатор бўлиб жойлашган тешикчалардан иборат. Тешикчалар махсус сезувчи ҳужайралари бўлган найчалар билан туташган. Ён чизиқлар сув оқими, сув остидаги нарсаларни сезишга ёрдам беради.

Тог'айли балиқлар

[edit | edit source]

Тоғайли балиқларнинг скелети тоғайдан иборат бўлиб, жабра қопқоқлари ва сузгич пуфаклари бўлмайди. Жабра ёриқлари 5–7 жуфт бўлади. Тоғайли балиқлар акулалар ва скатлар туркумини ўз ичига олади.

Акулалар туркуми

[edit | edit source]

Акулалар анча йирик, танаси торпедасимон, дум сузгичи жуда кучли ривожланган. Терисини қоплаб турган тангачалари ҳақиқий суякли балиқларникидан батамом фарқ қилади. Уларнинг тангачалари қалин ва йирик пластинкалардан иборат бўлиб, ҳар қайси тангача устида сиртдан эмал билан қопланган тишсимон ўсимтаси бўлади. Акула жағида бундай ўсимталар тишларга айланади. Барча умуртқали ҳайвонлар, шу жумладан, одамларнинг тишлари ҳам акулаларникига ўхшаш тузилган. Акулалар жуда серҳаракат йиртқич балиқлар бўлиб, анча йирик ҳайвонларга, шу жумладан, чўмилаётган одамга ҳам ҳужум қилади. Кўпчилик акулалар тирик туғади, ба’зи турлари тухум қўйиб кўпаяди.

Акулаларнинг катталиги ҳар хил бўлган 250 тури ма’лум. Улар орасида узунлиги 40–45 см бўлган тиканли акула энг кичиги, узунлиги 15 м келадиган гигант акула ёки 18 м га етадиган кит акуласи энг йирик ҳисобланади. Лекин бундай баҳайбат акулаларнинг тишлари жуда майда бўлиб, улар майда қисқичбақасимонлар ва балиқлар билан озиқланади.

Скатлар туркуми

[edit | edit source]

Скатларнинг танаси ясси, ромбсимон ёки дисксимон бўлиб, сув тубида яшашга мослашган. Дум сузгичи ингичка хивчинга айланган. Скатлар ясси танаси билан туташиб кетган кўкрак сузгич қанотларини тўлқинсимон тебратиб аста-секин сузади. Айрим скатларнинг махсус ҳимояланиш а’зоси, масалан, думининг асосида заҳарли шилимшиқ модда билан қопланган тикани бўлади. Тропик денгизларда учрайдиган электр скатларда 70 Вт кучланишли электр заряди ҳосил қиладиган а’зоси ҳам бўлади.

Суякли балиқлар

[edit | edit source]

Бу туркумга мансуб балиқларнинг хиðча ва чўзиқ танаси бўйлаб орқа, ён ва қорин томонида 5 қатор ромб шаклидаги суяк пластинкалар жойлашган. Бошининг олдинги томони узун тумшуқни ҳосил қилади. Оғиз тешиги бошининг остки томонида жойлашган. Скелети, асосан, тоғайдан иборат, лекин бош қутиси суяк билан қопланган. Ўқ скелети хордадан иборат бўлиб, бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида суяк-тоғайли балиқлардан бакра балиқ ва сохта куракбурун учрайди. Сирдарё ва Амударёнинг қуйи ва ўрта оқимларида яшайдиган бакра балиқнинг узунлиги 2 м гача, оғирлиги 30 кг гача боради. Амударё этакларида ва унинг ўрта оқимларида сохта куракбурун (қилқуйруқ) балиғи тарқалган.

Лососсимонлар туркуми

[edit | edit source]

Лососсимонларга ўқ скелети ва бош қутиси қисман суякка айланган балиқлар киради. Орқа сузгичи ортида яна битта сузгичи бўлади. Денгизларда яшовчи лосос, кета, букри балиқ (горбуша) ҳам шу туркумга киради. Сирдарё ва Амударёда гулмойи, я’ни форел ҳам тарқалган.

Карпсимонлар туркуми

[edit | edit source]

Тана скелети суякдан иборат. Бу туркумнинг вакиллари барча сув ҳавзаларида кенг тарқалган бўлиб, бир неча юзлаб турларни ўз ичига олади. Зог'ора балиқ, Орол денгизи, Зарафшон, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг дарё ва кўлларида учрайдиган мўйлов балиқ; тоғ дарёлари ва сойларда тарқалган қора балиқ; Орол денгизи соҳилларида, Сирдарё, Амударё ва Зарафшоннинг қуйи оқимида яшайдиган мойбалиқ ва оқча балиқ, шунингдек, Орол денгизи ва унга қуйиладиган дарёларда учрайдиган лаққа ҳам шу туркумга киради.

Панжақанотлилар туркуми

[edit | edit source]

Панжақанотлилар скелети ва сузгичларининг тузилиши қуруқликда яшайдиган умуртқалилар оёқларига ўхшаб кетади. Бу туркумнинг ягона вакили – латимерия Ҳинд океанининг Африка соҳили яқинидан топилган.

Ўзбекистон ҳудудидаги балиқ турлари

[edit | edit source]

Ҳозирда О'збекистон ҳудудида 91 турдаги балиқ мавжуд[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-13 санасида архивланган). Уларнинг ба'зилари қуйидагилар:

Туркум Оила Тур Номи
Cйприниформес Cйпринидаэ Абботтина ривуларис Амур фалсе гудгеон
Cйприниформес Cйпринидаэ Абрамис брама Эастерн бреам
Аcипенсериформес Аcипенсеридаэ Аcипенсер баэрии
Аcипенсериформес Аcипенсеридаэ Аcипенсер нудивентрис Спинй стургеон
Аcипенсериформес Аcипенсеридаэ Аcипенсер стеллатус Стеллате стургеон
Cйприниформес Cйпринидаэ Албурноидес бипунcтатус Риффле минноw
Cйприниформес Cйпринидаэ Албурноидес облонгус
Cйприниформес Cйпринидаэ Албурноидес таэниатус Стрипед бйстранка
Cйприниформес Cйпринидаэ Албурнус чалcоидес
Cйприниформес Cйпринидаэ Аспиолуcиус эсоcинус Пике асп
Эсоcиформес Эсоcидаэ Эсох луcиус Нортҳерн пике
Cйпринодонтиформес Поэcилиидаэ Гамбусиа аффинис Мосқуитофиш
Cйпринодонтиформес Поэcилиидаэ Гамбусиа ҳолброоки
Силуриформес Сисоридаэ Глйптостернон ретиcулатум Туркестан cатфиш
Cйприниформес Cйпринидаэ Гобио гобио Гудгеон
Перcиформес Перcидаэ Гймноcепҳалус cернуа Руффе
Cйприниформес Cйпринидаэ Леуcисcус леҳманни Зеравшан даcе
Cйприниформес Cйпринидаэ Луcиобарбус брачйcепҳалус Туркестан барбел
Cйприниформес Cйпринидаэ Луcиобарбус cапито Туркестан барбел
Перcиформес Одонтобутидаэ Миcроперcопс cинcтус

Қизил Китобга киритилган балиқлар

[edit | edit source]

2009-йилда чоп этилган "Қизил Китоб"га балиқларнинг 18 тури киритилган. Улар:

  1. Орол баҳриси (бакра)
  2. Сирдарё куракбуруни (филбуйин)
  3. Амударё кичик куракбуруни (тошбакра)
  4. Амударё катта куракбуруни
  5. Коракуз (оқ сазан)
  6. Тошкент юзасузари
  7. Чуртансифат оққайрок (калбалиқ, чуртанмарка)
  8. Орол мо’йлабдори (сугён, сузанбалиқ)
  9. Туркистон мо’йлабдори (шимбалиқ)
  10. Паррак (наштарканот)
  11. Туркистон кукбо’йини (куктурта)
  12. Орол тиканаги
  13. Туркистон лаккачаси
  14. Орол сулаймонбалиг’и
  15. Амударё гулбалиг’и
  16. Орол санчари (тиканбалиқ, итбалиқ)
  17. Чотқол шайтонбалиг’и (тошбукаси)
  18. Туркистон шайтонбалиг’и (тошбукаси).

Орол сулаймонбалиг'и (Салмо трутта араленсис Берг, 1908) сони ҳар доим кам бо'лган. 30-йилларда Орол денгизида йилига 10 дона атрофида овланган. Охирги марта 1937-йили тутилган. Ҳозирга келиб ер юзида қирилиб кетган. Орол баҳриси ва Орол мо’йлабдори охирги 20 йил давомида Тошкент ва Фарг'она ҳудудида умуман учратилинмаган. Қуйидаги Орол денгизида яшаган турлар ҳозирда бу ерда умуман ё'қ бо'либ кетган:

  • Аcипенсер нудивентрис Ловетзкй, 1828 – Орол баҳриси
  • Псеудосcапҳирҳйнчус кауфманни (Богданоw, 1874) – Амударё катта куракбуруни
  • Абрамис сапа (Паллас, 1811) – Қорако'з
  • Барбус брачйcепҳалус брачйcепҳалус Кесслер, 1872 – Орол мо'йловдори
  • Барбус cапито cоноcепҳалус Кесслер, 1872 – Туркистон мо'йловдори
  • Леуcисcус идус охианус (Кесслер, 1877) – Туркистон лаккачаси
  • Пунгитиус платйгастер араленсис Кесслер, 1874 – Орол санчари

Балиқшунослик фаолияти

[edit | edit source]

Ўзбекистонда ихтиология соҳасини ривожлантириш борасида ко'плаб ишлар қилинмоқда. Балиқларни ко'пайтириш борасида ко'плаб қарорлар ишлаб чиқилди. Ёш ихтиологларимиз чет элларда малака ошириб қайтмоқдалар. Бироқ ҳозирги кунда юртимиз ихтифаунаси то'лиқлигича мукаммал о'рганилмаган. Шу сабабли ҳам юртимизда қанча балиқ турлари мавжуд ва уларнинг қанчаси хавф остидалигини фақатгина эски ма'лумотлар асосида билишимиз мумкин.

Ҳаволалар

[edit | edit source]

О'збекистондаги балиқ турлари

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • балиқМ.Шералиев — О ВИДАХ РЫБ УЗБЕКИСТАНА, НУЖДАЮЩИХСЯ В ЗАЩИТЕ
  • Зоология китоби