Анна К
Анна Коломоиэц | |
---|---|
Таваллуди |
20-ноябр 1995-йил |
Фуқаролиги | Украина |
Касби | Модалар дизайнери |
Анна Коломоиэц 1995-йил 20-ноябрда туғилган. У Анна К номи билан танилган, машҳур украиналик мода дизайнери.
Анна К 1995-йил 20-ноябрда Украинанинг Кременчуг шаҳрида туғилган[1]. У маҳаллий рассомлик мактабини тугатган ва кейин Киевдаги Киев Миллий Технология ва Дизайн Университети коллежида таҳсил олган[2][3]. 14 ёшида у моделлик карерасини бошлаган ва „Топ 10“ журналининг муқовасида пайдо бўлган[4].
АННА К бренди тарихи
[edit | edit source]2012-йилда, 16 ёшида Анна К ўзининг биринчи тўпламини „Мерcедес-Бенз Киэв“ мода кунларининг мода скаутида тақдим этган. 2013-йил феврал ойида Анна К биринчи марта Лондон мода ҳафталиги мода скаутида ўз коллексиясини тақдим қилган. Худди шу мавсумда у ўз коллексиясини Мерcедес-Бенз Киэв мода кунларининг катта подиумида тақдимотини қилишга эришган, бу Вогуэ Италиа мода муҳаррири Элена Бара томонидан мақтовга сазовор бўлган[3][5].
Анна К бренди 2013-йил октябр ойида Десигн Ит ёш дизайнерлар танловида ғолиб чиққан[6]. Вогуэ халқаро муҳаррири Сузи Менкеснинг „Мода сирки“ мақоласидан илҳомланган Анна 2014-йил январ ойида Флоренсияда Питти Иммагине W кўргазмасида Фашион Cирcус футболкалари сериясини тақдим қилган[7]. Тақдимотдан сўнг Анна К га Европанинг Луиса Виа Рома ва Cолетте консептуал дўконлари буюртма берган. 2014-йил давомида 3000 дан ортиқ футболкалар сотишга муваффақ бўлган[2].
2015-йил феврал ойида Анна К Ҳанс Кристиан Андерсеннинг „Кичик гугуртчи қиз“ номли эртакидан илҳомланиб, „Кичик гугуртчи қиз“ тўпламини тақдим этган[7]. Айни пайтда Анна К коллексиялари 25 мамлакатдаги 40 та дўконда намойиш этилмоқда.
Ҳамкорлик
[edit | edit source]- 2015-йил январ ойида Анна К франсуз Лес (Арт)Исц бренди билан ҳамкорликда яратилган футболкалар ва свитерларнинг капсула коллексиясини тақдим қилган.
- Украиналик рассом Евгения Гапчинска билан биргаликда Анна К СС’16 учун махсус „Ҳаппй Аcтиве Wеар“ тўпламини яратишган[8].
- Мерcедес Бенз Киэв мода кунларида ЛАПТИ&Анна К поябзал брендининг яна бир ажойиб ҳамкорлиги намойиш қилинди[9]. Бутун коллексия Евгения Гапчинска чизмаларининг ўзига хос нашри бўлган поябзаллардан иборат бўлган[10].
- 2016-йил феврал ойида Вогуэ.cом’даги мақоладан илҳомланиб, ёш дизайнерлар Анна Каренина ва Николо Беретта Ню-Ёрк мода ҳафталигида Анна К кўргазмаси учун қўшма лойиҳа яратдилар ва уни Вилла Гросс (Украина)да тақдим қилишган[11][12].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Новиэ имена в украинской моде (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-05-11 санасида архивланган), Вогуэ Украине (28 Жануарй 2014)
- ↑ 2,0 2,1 19 фактов об Анне Коломоэц, которих ви ранше не знали, ФW-Даилй (20 новембер 2014)
- ↑ 3,0 3,1 Анна Коломоэц: „Мои наряди понравилис би Тиму Бартону“, ФW-Даилй (19 Марч 2013)
- ↑ 5 любимих вещэй: Анна Коломоэц, бестин.уа (3 Жуне 2014)
- ↑ „Любиэ ошибки подталкивают создават болеэ профессионалниэ коллексии“, — Анна Коломоэц, ФW-Даилй (10 Жануарй 2014)
- ↑ Награждениэ победителей конкурса Десигн Ит, ФW-Даилй (5 Оcтобер2013)
- ↑ 7,0 7,1 Тҳе Wҳимсй оф Анна К, Бусинесс оф Фашион (16 Марч 2015)
- ↑ „«Анна К х ГАПCҲИНСКА Ҳаппй Аcтиве Wеар СС16“. 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-март.
- ↑ „Мерcедес-Бенз Киэв Фашион Дайс“. Мерcедес-Бенз Киэв Фашион Дайс. 2016-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-март.
- ↑ „Анна К & Л.А.П.Т.И.: презентация линейки обуви Ҳаппй Аcтиве Wеар - Л'оффиcиэл“ (ру-РУ). Л'оффиcиэл. 2016-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-март.
- ↑ „Форгет Интернинг—Тҳесе Десигнерс Лаунчед Тҳеир Оwн Фашион Лабелс Бефоре Тҳеир Сwеэт 16“. Вогуэ (2015-йил 4-август).
- ↑ „Тҳис Украиниан Десигнер Ис Оне то Wатч: Анна К Макес Ҳер Неw Ёрк Фашион Wеэк Дебут“. Вогуэ (2016-йил 17-феврал). 2017-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-август.